Олий Мажлис Сенатида 11 ноябрь куни Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021–2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида 2021 йилда кўп квартирали уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш учун республика бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилган.
Халқаро молия институтлари ва республика бюджетидан 2,5 триллион сўм ажратилиши ҳисобига Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг иссиқлик тизими модернизация ва реконструкция қилинмоқда.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳудудлар «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилиб, бунда аҳоли пунктларида электр энергияси ва табиий газ таъминотида муаммолар мавжуд бўлган, уй-жой мулкдорлари ширкатларининг моддий-техника базаси ҳамда молиявий ҳолати оғир, Халқ қабулхоналарига коммунал хизматлар юзасидан кўплаб мурожаатлар тушган, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлар «қизил» ҳудудга киритилган.
Бундан ташқари, ижтимоий соҳа объектларига кўмир ва кўмир брикетини сотиб олиш учун Молия вазирлиги томонидан ҳудудларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, 154 миллиард 100 миллион сўм маблағ ажратилган.
Мажлисда амалга оширилган ишлар қаторида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ижро этилмаслик ҳолатлари мавжудлиги таъкидланди.
Хусусан, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан 2021 йил 1 октябрга қадар таъмирланиши керак бўлган 4 та гидроагрегат бугунги кунга қадар мукаммал таъмирланмаган.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан газ таъминоти объектлари ва қурилмаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича Қашқадарё вилоятида газ қувурларини тиклаш ишлари режага нисбатан ҳақиқатан 75 фоизга бажарилган, айниқса, Қарши шаҳрида бу кўрсаткич 50 фоизга, Сурхондарё вилояти бўйича 84,2 фоизга, Хоразм вилоятида 66,7 фоизга бажарилган.
Бундан ташқари, «Ўзнефтгазинспекция» томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида 201 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 4 010 минг кубометр табиий газдан ноқонуний фойдаланилиб, 3 миллиард 592 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланган.
Республика бўйича 189 та кўп квартирали уйни мукаммал таъмирлаш ишлари белгиланган муддатда бажарилмаган.
Ижтимоий соҳа объектларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини 2021 йил 1 октябрга қадар тўлиқ якунлаш белгиланган бўлса-да, бироқ бугунги кунгача уларнинг 200 таси бўйича ишлар якунланмаган.
Мажлисда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсияларини назарда тутувчи тегишли қарори қабул қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин