Фото: Қашқадарё вилояти ФВБ
Қаршида «Халқ банки» филиалига қарашли кичик шохобчада 14 ноябрь куни ёнғин юз берди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ФВБ хабар берди.
Қайд этилишича, Ислом Каримов кўчасида жойлашган ушбу банк шохобчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат тахминан 11:02 лар атрофида келиб тушган.
Хабарга кўра, 2-ёнғин-қутқарув қисмидан 2 та бўлинма воқеа жойига етиб борган ва ёнғинни соат тахминан 11:15 лар атрофида тўлиқ ўчирган. Ёнғин оқибатида банк шохобчасининг 8 метр квадрат майдонда том қисми ва ташқи қопламаси зарар кўрган. Бинонинг 82 метр квадрат майдони ҳамда ичидаги жиҳозлари ёнғиндан сақлаб қолинган.
Фото: Қашқадарё вилояти ФВБ
Аниқланишича, ёнғин электр кабелларининг қисқа туташув натижасида содир бўлган ва ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин