Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан музокаралари келаси ҳафта бўлиб ўтиши кутилмоқда. «РИА Новости»нинг ёзишича, бу ҳақда «Россия 1» телеканалининг «Москва. Кремль. Путин» дастурида маълум қилинди.
«Россияга Путин билан музокаралар ўтказгани Ўзбекистон Президенти келмоқда. Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда яқинда бўлиб ўтган сайлов ва унда ғалаба қозонганидан кейинги биринчи хорижий сафари эканини инобатга олган ҳолда бу муҳим воқеа», — дейилади дастурда.
Бироқ хабарда Ўзбекистон Президентининг Россияга ташрифи айнан қайси кунлари амалга оширилишига аниқлик киритилмаган.
Қайд этиш жоиз, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи билан боришига анча вақтдан бери тайёргарлик кўрилмоқда. Дастлаб ушбу ташриф ҳақида 2020 йилнинг декабрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашувида муҳокама қилинган эди. 2021 йилнинг апрелида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг Россияга расмий ташрифи санаси коронавирус билан боғлиқ вазиятга бориб тақалишини айтганди.
Шавкат Мирзиёев Россияга ноябрь ойида ташриф буюриши ҳақида Президентнинг 7 октябрь куни Владимир Путин билан ўтказган телефон мулоқотидан маълум бўлганди.
Россия ТИВ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ташриф давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасида 30 га яқин ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланганидан сўнг Истанбулда ўтказиладиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун 11–12 ноябрь кунлари Туркияда бўлди. Давлат раҳбари декабрь ойида Жанубий Кореяга, 2022 йилда Венгрияга расмий ташриф билан бориши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин