Президент видеоселекторида ҳоким ёрдамчилари томорқаси бўлган хонадонларда парранда, қуён, қўй ва эчки, курка, асалари боқилишини ташкил этишга кўмаклашиши маълум қилинди.
Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган дастурлар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда келгуси йилда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида кўриладиган қатор чора-тадбирлар тўғрисида маълум қилинди. Унга кўра:
- оилавий тадбиркорлик дастурлари, ишсиз аҳоли ва ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 13 триллион сўм берилади;
- пахта ва ғалладан бўшайдиган 200 минг гектар майдоннинг 80 минг гектари аҳолига берилади;
- мева-сабзавот лойиҳаларига 100 миллион доллар ва мева-сабзавот кластерларига 2 триллион сўм ресурс йўналтирилади;
- аҳоли бандлигини таъминлашда 500 минг гектардан зиёд томорқалардан самарали фойдаланиш учун келгуси йилда 100 миллион доллар йўналтирилади;
- аҳоли томорқасида деҳқончиликни йўлга қўйиш учун банклар томонидан 7 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар берилади.
«Ҳоким ёрдамчилари бу имкониятлардан тўғри фойдаланиб, томорқаси бўлган хонадонларда 100та парранда, 20та қуён, 5-6та қўй ва эчки, камида 5-10та курка, 5та асалари уялари боқилишини ташкил этишга кўмаклашиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди», дейилади президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг телеграм каналидаги хабарда.
Президент келгуси йилда Давлат инвестиция дастури доирасида 18,5 триллион сўмлик лойиҳалар амалга оширилишини маълум қилди.
«Бундан буён инвестиция дастурларини ҳокимларнинг ўзи “маҳаллабай” тамойили асосида ишлаб чиқади. Яъни дастур вазирликда эмас, балки маҳалладан бошлаб шаклланади.
Шу билан бирга, тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 22 миллиард долларлик 9 мингта лойиҳа амалга оширилиши ва 305 мингта янги иш ўрни яратилиши белгиланган.
Мисол учун, ҳудудлардаги махсус иқтисодий зоналарнинг ташқи муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш учун кейинги йилда бюджетдан 2 триллион сўм маблағ йўналтирилади», деган давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин