Ўзбекистонда 2022 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларини ошириш билан боғлиқ харажатларга 11,7 триллион сўм йўналтирилади. Бу ҳақда манбаларига асосланиб «Давлетовуз» Telegram канали хабар қилди.
Қайд этилишича, 2022 йилда давлат қарзларини сўндириш харажатлари 10 триллион сўмдан ортиқ, шу жумладан, давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловлари учун харажатлар 4 триллион сўмдан ортиқ бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, 2022 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларга 11,7 триллион сўм йўналтирилади.
Фото: Telegram / @davletovuz
Таъкидланишича, Пенсия жамғармасига трансфертлар учун 14 триллион сўм, таълим кредитини молиялаштиришга 1 триллион сўм, Давлат тиббиёт суғуртаси жамғармаси харажатлари учун 600 миллиард сўм ажратилади. Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш учун харажатларга 1,7 триллион сўм йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан 1 сентябрдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилди. Фармонга кўра, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 289 000 сўм, ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига 565 000 сўм, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 622 000 сўм этиб белгиланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин