Халқаро почта конвенцияси ва миллий қонунчилигимизга мувофиқ халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини юбориш мумкин эмас.
Аммо, мазкур тартибларни четлаб ўтиб, почта жўнатмалари орқали қимматбаҳо заргарлик буюмларини олиб киришга уринишлар ҳам учраб турибди. Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Бош почтампт» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари ана шундай уринишлардан бирини фош қилишди.
Хориждан пойтахтимизда истиқомат қилувчи фуқаро номига юборилган 3 дона почта жўнатмасида аслида ҳужжатларга мувофиқ жами 74 дона оддий бижутерия ва қўл соатлари бўлиши лозим эди.
Аммо, жўнатмалар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, ундаги тақинчоқлар қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлардан ишланган заргарлик буюмлари эканлиги аниқланди.
Шундай қилиб, мазкур ҳолатда 3 та почта жўнатмасида жаҳонга машҳур нуфузли бренднинг тилладан ишланган 664,7 гр. оғирликдаги 58 дона заргарлик буюмлари, шунингдек 26 дона қўл соатлари тўхтатиб қолинди. Мазкур тақинчоқ ва соатларнинг аксарияти эса қимматбаҳо олмос тошлари билан безалган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу заргарлик буюмларининг умумий қиймати 1 млрд. 593 млн. сўмдан ошмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Таъкидланишича, йил бошидан буён «Бош почтамт» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида оғирлиги 1,2 кг.дан зиёд заргарлик буюмларининг почта ва курьерлик жўнатмалари орқали олиб ўтилиши олди олинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди