
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
«Тошкент сув таъминоти» Олмалиқ шаҳар филиали бошлиғи И.Ш. филиалнинг етакчи муҳандиси Ф.К. билан олдиндан тил бириктириб, «F.L.» МЧЖ таъсисчиси Э.дан савдо мажмуасини қуришда сарфланаётган сув учун расмийлаштирилган баённомани базага киритмаслик эвазига 2 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини Ф.К. олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар