Фото: «Aviaspotter»
17 ноябрь куни об-ҳаво шароити туфайли Тошкент аэропортида бир нечта рейслар кечиктирилди, деб хабар берди Uzbekistan Airports компанияси.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг «Тошкент — Дубай» йўналишидаги HY-333 рейси об-ҳаво шароитидан ташқари йўловчилардан бирининг фавқулотда бортдан олинганлиги сабабли ҳам кечиктирилган.
«Самолёт учишидан бироз вақт олдин унга телефон орқали яқин қариндоши вафот этганлиги ҳақида хабар беришди, шу боис у бортни тарк этишга ва юкини олишга қарор қилди», — дейилади хабарда.
Маҳаллий вақт билан соат 14:05 да Boeing 787−8 Дубайга учиб кетди. Авиакомпания бортдагиларнинг барчасини борт овқатлари билан таъминлаган.
Об-ҳаво шароитлари сабабли яна бир нечта халқаро ва маҳаллий, жумладан Тошкентдан Истанбул, Олмаота, Душанбе, Дубай, Нукус, Урганч ва Фарғона шаҳарларига учувчи рейслар кечиктирилган эди.
Ушбу йўналишдаги самолётлар аллақачон учиб кетган, фақатгина Turkish Airlines авиакомпаниясининг «Тошкент — Истанбул» йўналишидаги TK-369 рейси номаълум вақтга қолдирилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди