Навоий вилояти Қизилтепа туманида бир кеча тунаш учун нотаниш уйда қолган эркак уй эгасига нам салфеткани 100 миллион сўм деб бергани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, у кечки маҳал қизилтепалик нотаниш фуқаро уйига бориб, бир кеча тунаш учун жой сўраган. Эрталаб уй эгасига гуруч савдоси билан шуғулланиши айтиб, Хоразмдан бир «Камаз» юки келаётганини билдирган. Олдида катта купюрадаги пуллар борлигини, юкнинг йўл харажатлари учун эса майда пул кераклигини айтган эркак алдов йўли билан уй эгасидан 18 миллион 500 минг сўм олган.
Бундан ташқари, нам салфеткалардан қора селофанга ўраб тахланган буюмни 100 миллион сўм деб кўрсатиб, уни сақлаб туриш учун хонадон эгасига берган. Шунингдек, жабрланувчининг 3 миллион сўмлик телефонини ҳам олган.
«Бир аҳмоқгарчилик бўлди-да, бошқа қайтарилмайди», — деган судланувчи.
Маълум бўлишича, у Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан 4 марта жавобгарликка тортилмоқда. У аввал ҳам Самарқанд, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида судланиб, жазога тортилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди