22:19 / 18.11.2021
2 595

Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими 30 минг доллар пора билан ушланди

Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими 30 минг доллар пора билан ушланди
Фото: Видеодан кадр
Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими тадбиркорга ерни расмийлаштириб бериш эвазига пора олаётганида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, у 30 ёшли маҳаллий фуқаро билан келишган ҳолда, Урганч туманидаги МЧЖ балансида бўлган 30 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахс номига танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилган.

ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пулдан 30 минг долларни олган вақтида ушланган.

Хоразмда кузатилган яна бир ҳолатда эса Хива шаҳрида яшовчи 37 ёшли фуқаро тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахсга Урганч шаҳри ҳудудидан 2 сотих ер майдони олиб бериш учун 30 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 20 минг доллар олган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими 30 минг доллар пора билан ушланди