Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг қарорига асосан, қарздор A.Aбдувохидовдан ундирувчи Н.Aбдувохидованинг фойдасига 3 нафар воягайетмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувига 29.04.2019 йилда келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан, Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро етиш тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб тарафларга юборилган.
Қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида Қонуннинг 21-87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва улардан келган жавобларда қарздорга тегишли мол-мулклар аниқланмаган. Қарздорга бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш хуқуқи вақтинча чекланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг яшаш манзилида бўлмаганлиги сабабли, қарздорга нисбатан Қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан юқорида қайд етилган қидирувдаги шахс, олиб борилган тезкор қидирув натижасига кўра, қарздор A.Aбдувохидов Тошкент шаҳар, Бектемир туманида хуфиёна равишда истиқомат қилаётганлиги аниқланиб, Бюронинг Ғаллаорол туман бўлимига олиб келинди.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор алимент пулидан бўлган 17.743.000 сўм алимент пулларини қасддан тўламаганлиги сабабли, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жавобгарлик масаласини ҳал этишлик учун жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судига топширилди.
Суднинг қарорига асосан МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Хулоса қилиб айтганда, алимент фарзанднинг у вояга йет¬гунига қадар бериладиган таъминотидир. Буни бажариш эса, ҳар бир ота-онанинг бурчидир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди