
Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси боғча ҳожатхонасига болалар қамаб қўйилгани юзасидан муносабат билдирди. Бу ҳақда Nasafnews хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ўрганиш давомида ҳолат содир этилгани тасдиқланган ва ҳозирда тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ Қарши шаҳридаги 32-давлат мактабгача таълим ташкилотида 2021 йилнинг 26 октябрь куни ўрганиш ўтказган. Ўрганиш пайтида видеолавҳадаги ҳолат кузатилган.
«Ушбу ҳолат юзасидан айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда», – дейилади бошқарма хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг