23:33 / 20.11.2021
9 219

Рустам Ҳотамов: “ИИВ ўз хавфсизлик хизматига салбий иллатли ходимлар бўйича қатъий топшириқ берилган”

Рустам Ҳотамов: “ИИВ ўз хавфсизлик хизматига салбий иллатли ходимлар бўйича қатъий топшириқ берилган”
Ички ишлар вазирининг кадрлар масалалари бўйича ўринбосари бўлиб фаолият юритган, бугунги кунда ИИВ академиясига раҳбарлик қилаётган полковник Рустам Ҳотамов Kun.uz'га берган интервьюсида жиноят содир этган ёки бошқа бир салбий иллатларга эга ходимлардан ўйлаб ўтирмасдан воз кечилишини таъкидлади.

“Аниқ айтишим керакки, вазирлик раҳбарияти тизимга доғ тушираётган ходимлардан бутунлай воз кечиш бўйича жуда катта ишларни амалга оширяпти. Бундай ходимлар ҳалиям бор сафимизда. Уларнинг яна жиноятга қўл уришини ёки бошқа бир салбий ишини кутиб ўтиргандан кўра, тизимда бунинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли профилактик ишлар олиб бориляпти.

Ички ишлар органлари тизимида Ўз хавфсизлик хизмати бор. У тезкор хизмат сифатида ташкил этилган ва бутун ички ишлар ходимлари устидан назоратни амалга оширади, уларнинг хатти-ҳаракатлари қонунийлигини мунтазам текшириб боради. Ўз хавфсизлик хизмати томонидан Маънавий-маърифий ишлар бўйича департамент ва бошқа тегишли тузилмалар билан биргаликда ходимларнинг қонунларга қатъий амал қилиши, жиноят ёки бошқа бир салбий иллатли ходимларни тизимдан илдизи билан суғуриб ташлаш бўйича муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Очиғини айтаман, вазирлик раҳбарияти Ўз хавфсизлик хизмати, Маънавий-маърифий ишлар бўйича департамент ва тизимдаги ходимларнинг ахлоқи, юриш-туриши, интизомига масъул тузилмаларга салбий иллатга эга ходимларга қарши курашиш, улардан воз кечиш бўйича қатъий топшириқ берган. Лекин афсуски, бу борада ҳамон муаммолар учраб турибди”, – дейди Рустам Ҳотамов.

Ҳотамовга кўра, юзага келаётган муаммолар ички ишлар органлари ходимларининг руҳий тайёргарлиги етарли даражада эмаслиги билан ҳам боғлиқ.

“Хорижий тажрибани оладиган бўлсак ҳам ички ишлар органлари шундай тизимки, бутун дунё миқёсида кундалик фаолиятида турли зўриқишлар, салбий руҳий ҳолатларга бевосита тўқнашади. Мана шундай ҳолатларда айрим ходимларимизнинг асаби дош бермайди, билими, тажрибаси, фидойилиги етишмагани учун хато қилиб қўяди. Буни кўриб-билиб турибмиз.

Шунинг учун ҳам ички ишлар органларида психологик хизмат, яъни ходимларнинг руҳий ҳолатига баҳо берадиган, бу бўйича сўровнома олиб борадиган янги хизмат ташкили этилган. Бу ҳам тизимдаги муҳитни соғломлаштириш, салбий иллатларга эга бўлган ходимларни тозалашга хизмат қиляпти. Ҳали бу йўналишда қиладиган ишимиз кўп”, – дейди ИИВ академияси бошлиғи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рустам Ҳотамов: “ИИВ ўз хавфсизлик хизматига салбий иллатли ходимлар бўйича қатъий топшириқ берилган”