Фото: «Pixabay.com»
Таомномага бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш хотирани яхшилашга ёрдам беради, деди россиялик диетолог Aлександра Разаренова.
Хотира учун энг фойдали бешта маҳсулотдан бири авокадо бўлиб, унинг таркибида соғлом ёғлар, кўп миқдорда калий, клетчатка ва антиоксидантлар бор. Пантотеник кислота узоқ муддатли хотирага ижобий таъсир кўрсатади. У етишмаса, одам чарчоқни ҳис қилади. Бироқ ортиқча вазнга эга одамлар авакадони кўп истеъмол қилмасликлари керак: у жуда калорияли.
Розмарин когнитив функция ва концентрация учун фойдалидир, дея маслаҳат берди мутахассис. Таркибидаги ацетилхолин фикрлаш жараёнларини қўллаб-қувватлаш учун зарур. Зайтун ёғини мунтазам истеъмол қилиш хотирани мустаҳкамлашга ва организмдаги токсинларни зарарсизлантиришга ёрдам беради. Альцгеймер касаллигига қарши самарали профилактика сифатида буюрилади.
Нерв ва илдиз ҳужайраларини ҳосил қилувчи EGCG антиоксиданти кўк чойда мавжуд: у хотирага ижобий таъсир кўрсатади. Дегенератив касалликларга қарши айни муддао. Ичимликдаги L-теанин ўрганиш қобилиятини ва умумий иш фаолиятини оширади.
Кўп миқдорда какао бўлган шоколадда мияни кислород билан таъминлайдиган органик моддалар мавжуд. Тўқ рангли шоколад, айниқса, фойдалидир. Бу ҳам уйқучанликни енгишга ёрдам беради ва умумий тонусни оширади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”