15:39 / 23.11.2021
2 150

Ўзбекистон фуқароларига биржалардан криптовалюталар харид қилишга рухсат берилди

Ўзбекистон фуқароларига биржалардан криптовалюталар харид қилишга рухсат берилди
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон резидентларига криптовалюта харид қилиш ва сотишга рухсат берди. Бу борадаги тегишли қарор қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

Ҳужжат билан 2019 йилнинг январида биринчи бор қабул қилинган криптобиржаларни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритилган.

Эндиликда Ўзбекистон аҳолиси криптовалюталар ва токенлар билан боғлиқ барча турдаги операцияларни миллий валютада (сўмда) амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бироқ норезидентларга улар криптовалюталарни фақат хориж валютасида сота олади.

Бундан ташқари, ўзгартиришларда токеннинг таърифлари ва у билан бир қатор операцияларни, жумладан, чиқариш, жойлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланган. Унга кўра, токенларни инвестиция ва молиялаштиришни жалб қилиш мақсадида тегишли рўйхатдан ўтган бизнес субъектлари чиқара олади.

Ўзбекистон криптобиржаларида сотиладиган барча токенлар мулк таъминотига эга бўлиши керак. Таъминланмаган токенларни чиқариш ва жойлаштириш тақиқланади.

Криптобиржалар ўз токенларини жойлаштираётган ташкилотларни ва уларнинг мулкий таъминоти борлигини текширишга мажбур. Шунингдек, жалб этиладиган маблағнинг камида 10 фоизи крипто биржасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилиши керак.

Ўзбекистонда криптовалюталар
Spot’нинг ёзишича, Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги биринчи криптобижра ҳисобланувчи УзNЕХ 2020 йилнинг январида ишга тушган. Бироқ бунга қадар ўзбекистонликларга криптовалюталарни фақат хожирликларга сотишга рухсат бериларди — Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги аҳолининг молиявий саводхонлиги пастлигига ишора қилганди.

Агентликнинг позицияси жорий йилда ўзгарган. Ўзбекистон резидентларига криптовактивларни харид қилишга рухсат берувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган. Бундан ташқари, агентлик компанияларга токенлар эмиссиясини рухсат бериш таклифини билдирган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, янги қонун ишларнинг ҳолатини қонунийлаштиради. Ўзбекистонда криптовалюталарнинг яширин айланмаси ривожланмоқда ва маҳаллий криптоинвесторлар учун жиноий таъқибнинг бекор қилиниши — «ажойиб қадам».

Рақамли активлар савдосининг қонунийлаштирилишини кутган УзNЕХ сервиснинг янги фойдаланувчилар учун совғали акцияни йўлга қўйганди, кейинроқ реферрал дастурни ишга туширди.

Бироқ криптовалюталарга нисбатан ҳукумат томонидан айрим шубҳалар сақланиб қолмоқда. Хусусан, Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев криптовалюталар «ҳеч нарса билан таъминланмагани» сабаб Ўзбекистонда тўлов воситасига айланмаслигини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон фуқароларига биржалардан криптовалюталар харид қилишга рухсат берилди