19:28 / 23.11.2021
3 359

Тошкент вилоятида Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилоятида Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида «Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» террорчилик ташкилотининг яширин жамоати аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 23 ноябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида «Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» террорчилик ташкилотининг яширин жамоати аъзолари мазкур ташкилот ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келаётгани аниқланган ва улар қўлга олинган.

Улар жамоат бўлиб шаклланишлари давомида турли диний экстремистик ва террорчилик ташкилотларининг ғоявий раҳнамолари ҳисобланган Абдуллоҳ Зуфар ва Содиқ Самарқандийнинг аудио ва видео маърузаларини тарқатган ҳолда сафларини кенгайтириш билан шуғулланган.

Бундан ташқари, жамоат аъзолари Суриядаги жангариларга ёрдам бериш мақсадида моддий маблағларни тўплаб келган ва уларнинг сафларига қўшилишни мақсад қилган.

Қайд этилишича, айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди