date
views 2 612

Қашқадарёда маст эр хотинини уриб ўлдирди

Қашқадарёда маст эр хотинини уриб ўлдирди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 21 октябрь куни эр турмуш ўртоғи билан жанжаллашиш оқибатида уни уриб ўлдирган, дея вилоят прокуратураси хабар қилди.

Маълум бўлишича, туманнинг «Уйғур» маҳалласида яшовчи фуқаро У.Э. маст ҳолатда турмуш ўртоғи Г.Х. билан ўзаро жанжаллашиб, уни бир неча бор уриб, тан жароҳати етказгани оқибатда Г.Х. вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Эркакка нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Жиноят иши юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда маст эр хотинини уриб ўлдирди