17:05 / 25.11.2021
1 781

Андижонда аразлаб кетиб қолган хотинининг бурнини тишлаб, узиб олган эркакка ҳукм ўқилди

Андижонда аразлаб кетиб қолган хотинининг бурнини тишлаб, узиб олган эркакка ҳукм ўқилди
Андижон вилояти Булоқбоши туман судида ўз хотинининг бурнини тишлаб, узиб олган эрга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалнинг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 29 июнь куни эркак қайнотасининг уйига аразлаб кетиб қолган турмуш ўртоғи ва фарзандларини олиб кетиш учун борган. Аммо аёлнинг ота-онаси қизи кетмаслигини айтган. Шу пайт эркак хотинининг елкасига қўлини қўйиб, унинг бурнини тишлаб, қочиб кетган.

Суд тиббиёт экспертизасининг 28 июлдаги хулосасига кўра, бурун учи ва ўнг томон қаншарида тишланган, йиртилган ва узиб олинган жароҳатлар мавжудлиги қайд этилган.

Шунингдек, бир неча босқичли операция ўтказиш кераклиги, бироқ қайта тикланган бурун учи ва қанотлари соҳаларида чандиқлар қолиб кетиши хулоса қилинган.

Қайд этилишича, судланувчи олдин ҳам Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан жазоланган.

Суд ҳукмига кўра, эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда аразлаб кетиб қолган хотинининг бурнини тишлаб, узиб олган эркакка ҳукм ўқилди