Фуқаролик ишлари бўйича Богот туманлараро судининг қарорига асосан, қарздор Э.Дурдиевдан ундирувчи М.Aбдуллаеванинг фойдасига 2 нафар воягайетмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Богот туман бўлими иш юритувига 05.09.2020 йилда келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан, Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро етиш тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб тарафларга юборилган.
Қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида Қонуннинг 21-87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва улардан келган жавобларда қарздорга тегишли мол-мулклар аниқланмаган.
Қарздорга бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш хуқуқи вақтинча чекланган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг яшаш манзилида бўлмаганлиги сабабли, қарздорга нисбатан Қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан юқорида қайд етилган қидирувдаги шахс, олиб борилган тезкор қидирув натижасига кўра, қарздор Э.Дурдиев Янгиарик туманида хуфиёна равишда истиқомат қилаётганлиги аниқланиб, Бюронинг Богот туман бўлимига олиб келинди.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор алимент пулидан бўлган 7.591.000 сўм алимент пулларини ундирувчи М.Абдуллаеванинг номида очилган банк картасига утказиб берилиши таьминланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи