Фото: Халқ сўзи
Бухорода анъанавий ХI халқаро Абу Али ибн Сино ўқишлари бошланди. Буюк табиб, олим ва файласуфнинг инсониятга қолдирган бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, дунё аҳлини, жумладан, ёшларни жаҳон тиббиёти равнақига беқиёс ҳисса қўшган бу улуғ аждодимиз ҳаёти, фаолияти билан атрофлича таништириш каби хайрли мақсадларни ўз олдига қўйган мазкур тадбир Ибн Сино номидаги жамоат фонди, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда аллома номи билан аталувчи Бухоро давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Тадбирда Хитой, Жанубий Корея, Исроил, Германия, Эрон, Россия каби қатор давлатлар вакиллари, мамлакатимиз тиббиёт ва табобат соҳасининг етук олим — мутахассислари иштирок этишяпти.Бу галги ўқишлар “Абу Али ибн Сино ва COVID-2019” дея номланди.
Анъанага мувофиқ, илмий — амалий анжуман қатнашчилари бугун тиб илмининг султони туғилган Афшона қишлоғини зиёрат қилдилар, унинг ҳайкали пойига гуллар қўйдилар. Ибн Сино номидаги музейда бўлдилар.
— Шундай нуфузли анжуманда қатнашаётганимдан бахтиёрман, - дейди Ўзбекистон — Корея халқ табобати маркази эксперти Ёнгил Сонг. — Бу ерда ҳамкасбларимиз билан ўзаро тажриба алмашяпмиз. Ибн Сино таълимотининг мазмун — моҳиятига оид билим ва тушунчаларимизни бойитяпмиз.Ушбу сабоқлар пировардида одамлар саломатлигини муҳофаза этишда қўл келади, албатта.
Тадбир дастури доирасида Бухоро давлат университетида хорижий олим ва шифокорлар томонидан маҳорат сабоқлари ўтказилди.Унда буюк аждодимизнинг қўлёзмаларидан тортиб замонавий тиббиёт масалаларигача қамраб олинди. Ёшлар марказида эса матбуот анжумани ҳамда соҳанинг етук мутахассислари иштирокида соғлом турмуш тарзи мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Анъанавий Ибн Сино ўқишларининг асосий тадбирлари эртага ҳам давом этади.
Истам ИБРОҲИМОВ
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»