Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 63-умумтаълим мактабида таҳсил олувчи 13 ёшли ўқувчилардан бири ҳомиладор экани аниқланган. Бу ҳақида «Дарё» хабар бермоқда.
«Дарё» мухбири суҳбатлашган бир нечта манба ҳақиқатан Самарқанд шаҳридаги 63-умумтаълим мактабида 2008 йилда туғилган ўқувчи ҳомиладор бўлиб қолганини тасдиқлаган.
Суриштирувларга кўра, қизнинг ҳомиласи 25 ҳафталик бўлган. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлардан мактабга ишчи гуруҳ келиб ҳолатни ўрганиб, муҳокама қилган. Маълумотларга кўра, 13 ёшли ҳомиладор қиз болани туғишини маълум қилган.
«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари мазкур ҳолат юзасидан 26 ноябрь куни аниқ маълумот беришини маълум қилган.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари бу ҳолатдан хабари йўқлигини, вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари 26 ноябрь куни ушбу ҳолатга аниқлик киритишини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»