23:00 / 26.11.2021
4 325

Дубайдаги кўргазмада иштирок этаётган Отабек Умаров ва Шаҳноза Мирзиёева

Дубайдаги кўргазмада иштирок этаётган Отабек Умаров ва Шаҳноза Мирзиёева
Фото: Telegram / Отабек Умаров
Марказий Осиё MMA Конфедерацияси президенти, Осиё Олимпия кенгаши вице президенти Отабек Умаров ва унинг турмуш ўртоғи, президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева билан Дубайдаги Expo кўргазмасида тушган суратларни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.

«Expo тарихида илк маротаба Ўзбекистон павильони бизнинг мутахассисларимиз томонидан бошидан охиригача барпо этилди. Бухоро, Самарқанд ва Хива тимсоли бўлган учта эллиптик бино, шунингдек, анъанавий қиррали аркли LED-портал такрорланмас ва ўзига хос тасвирни яратади.

Уйдан минглаб километр узоқликда бўла туриб, глобал кўргазмага ташриф буюриб ватаннинг бир парчасига тегиниш — ҳайратга солувчи туйғудир. У ерда суюкли инсонингиз билан бирга бўлиш эса — унутилмас ҳодиса
», — дея изоҳ ёзиб қолдирган Отабек Умаров.

Фото: Telegram / Отабек Умаров

Фото: Telegram / Отабек Умаров

Фото: Telegram / Отабек Умаров

Фото: Telegram / Отабек Умаров
Маълумот учун, Дубайда пандемия сабабли бир йилга қолдирилган expo 2020 бутунжаҳон кўргазмаси 30 сентябрь куни очилди. «Ғояларни бирлаштириб, келажакни яратамиз» деган шиор остида ўтувчи кўргазма 2022 йил 31 мартгача давом этади. Унда 191 та давлат фан, техника ва санъат соҳаларида эришган ютуқлари ва инновацияларини намойиш қилади.

27 ноябрда «Dubai Opera» саҳнасида «Лазги – қалб ва муҳаббат рақси» балетининг халқаро тақдимоти, 29 ноябрь куни Expo 2020 Dubai бутунжаҳон кўргазмаси Аёллар павильонида Ўзбекистоннинг «Жамият ижтимоий ҳаётини модернизациялашда хотин-қизларнинг ўрни» мавзусидаги сессияси, 30 ноябрь куни Jubilee Park Expo 2020 саҳнасида пианино ижрочиси Беҳзод Абдураимовнинг концерт дастури бўлиб ўтади.

19—21 декабрь кунлари эса Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Expo 2020 доирасида бўлиб ўтадиган Ал Бурда фестивалида иштирок этиб, Ўзбекистон халқ мусиқали ижодиёти, мамлакат фильмларини намойиш этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дубайдаги кўргазмада иштирок этаётган Отабек Умаров ва Шаҳноза Мирзиёева