13:13 / 27.11.2021
1 637

Алишер Усмоновга тегишли компания «Капиталбанк» акцияларини сотиб олди

Алишер Усмоновга тегишли компания «Капиталбанк» акцияларини сотиб олди
Фото: «Капиталбанк» матбуот хизмати
«Капиталбанк» АЖ банки 215,3 миллиард сўмлик 65,97 миллион дона акцияларининг қўшимча эмиссиясини жойлаштирди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ташкилотнинг ушбу акцияларини Россиянинг USM Holdings компанияси шўъба корхонаси «Телекоминвест» МЧЖ сотиб олган. Компаниянинг 49 фоиз улуши Алишер Усмоновга тегишли ҳисобланади.

Қайд этилишича, «Капиталбанк» АТБ фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади. 2021 йилда ташкилот Ўзбекистонда валюта биржасининг биринчи маркет-мейкери бўлган. Бундан ташқари, банк Ўзбекистонда биринчи рақамли банк АЖ «Банк Апельсин» шўъба корхонаси билан банк гуруҳини ташкил этган.

Аввалроқ Президентнинг куёви Ойбек Турсунов «Капиталбанк» уставидаги 112,49 млн акцияларини сотиб олиб, ўзининг жами улушини 50 фоизга етказгани ҳақида хабар берилганди. Акциядор 112,49 миллион акцияларини сотиб олган — бу қимматли қоғозлар умумий сонининг 34,1 фоизи дегани. Бунга қадар у 52,43 миллион донага эгалик қилиб келган.

Эслатиб ўтамиз, электрон пул тизимлари реестри юритилиши бошланганидан буён Марказий банк 10 та платформани рўйхатдан ўтказди. Улардан 4 таси «Капиталбанк» иштирокида ишга туширилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Усмоновга тегишли компания «Капиталбанк» акцияларини сотиб олди