Интернет тармоғида «Юнусободда масжидлардан бирида бўлган ҳолат экан» сарлавҳали видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Қайд этилишича, 26 ноябрь куни Юнусобод туманида ўтказилган жума намози давомида имом-хатиб бир йигит Исломни қабул қилиб, мусулмон бўлмоқчи эканлигини маълум қилади.
Сўнг йигитга сўз берилган. У жамоатга рус тилида мурожаат қилади. Кўпчилик унинг сўзларини тўғри тушунади, аммо бир эркак ҳолатга норозилик билдиришни бошлайди. Масжиддаги айрим кишилар уни кўчага олиб чиқадилар.
«Маълум бўлишича, ушбу шахс – 41 ёшли А. исмли фуқаро бўлиб, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида ҳисобда турар экан. Кейинчалик у тиббиёт муассасасига даволаниш учун жойлаштирилди», дейилади ИИББ хабарида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»