Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган дала ҳовлилардан бирининг ертўласидан бундан 8 йил муқаддам бедарак йўқолган қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ ахборот хизмати хабар қилди.
18 ёшга тўлмаган Н. сўнгги бор 2012 йил 25 сентябрь куни Шайхонтоҳур туманида жойлашган Эски жўва бозорида ўгай отаси, яъни онасидан 9 ёш кичик бўлган, онаси билан шаръий никоҳда бўлган С. чақиргани сабабли унинг олдига борган ва уйига қайтиб келмаган.
Наргизанинг яқинлари шу вақтгача қизни излаб ИИО ва прокуратурага ариза билан мурожаат қилиб келган. Ушбу қотиллик 1984 йилда Сурхондарёда туғилган Т.С. томонидан содир этилгани аниқланган.
Маълум бўлишича, Т.С. Н.нинг бўйин қисмидан чойшаб билан бўғиб, унинг вафот этганига ишонч ҳосил қилгач, жасадни дала ҳовлининг ертўласига кўмиб юборган.
Ҳолат юзасидан қотилликни содир этган шахс Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш) билан Тошкент вилояти суди томонидан 20 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди