
Ижтимоий тармоқда «Ходимлар автомашина ойналарини синдириб ташлади» сарлавҳаси остида видео тарқалди.
ЙҲХББ хабарига кўра, Айни кунларда Қашқадарё вилоятида «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли профилактик тадбири доирасида йўлларда соҳавий хизматлар ходимлари ҳамкорлигида рейдлар ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган ички йўлда ЙПХ ходимлари томонидан «Lacetti» русумли автомобиль тўхтатилган вақтда, ҳайдовчи қонуний талабни бажармасдан автомобилнинг ойнаси ва эшикларини қулфлаб олдинда турган соҳа вакилларининг устига транспортни бошқарган.
Мазкур жараёнда ходимлар томонидан махсус воситалар қўлланилиб, ҳайдовчини тўхтатиш чоралари кўрилганлигига қарамасдан ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.
Ҳозирда ЙПХ ходимининг билдиргиси асосида бўйсунмай ҳаракатланган ҳайдовчи юзасидан суриштирув олиб борилмоқда, дейилади баёнотда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.