Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги спорт мактаби собиқ директори 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Китоб тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, август ойида тумандаги 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори бўлган М.Х. ўз хизмат хонасида фуқаро У.Б.дан спорт мураббийи лавозимига ишга киритиб қўйиш учун 1,5 миллион минг сўмни пора тариқасида олаётганида ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Китоб тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.
Туман ҳокимлигининг 25 ноябрь эълон қилган хабарига кўра, Жиноят ишлари бўйича Китоб тумани судида М.Х. Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан ҳамда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди