Қашқадарё вилоятида темир йўл изларини ўраб турувчи панжараларни ўғирлаган шахс ишни ёпиш учун ИИБ ходимига пора бермоқчи бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ғузор-Қамаши темир йўл бекатлари оралиғининг 55-60 километрида жойлашган, темир йўл изларини ўраб турувчи ҳар бирининг узунлиги 1,5 метр бўлган темир панжара ва устунлар йўқолган. Ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси “Тошгузар” бекатидаги бўлинма ҲПГ катта инспектори майор Ш.Қодиров суриштирув ишлари олиб борган.
Суриштирувлар давомида темир панжара ва устунларни Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси бригадири, Қамаши туманида яшовчи Д.А. ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетгани аниқланган. Д.А.нинг уйидаги қўшимча хоналардан бирига хашак остига яшириб қўйилган темир панжара ва устунлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Сири фош бўлиб қолгач, фуқаро Д.А. тўпланган ҳужжатларни тергов органига ўтказмаслик учун профилактика инспекторига 200 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган. Майор Ш.Қодиров фуқаронинг бу хатти-ҳаракатлари қонунга зидлигини тушунтирса-да, Д.А. унамаган.
Шундан сўнг, ҳолат юзасидан Транспортда ХТБ ЖҚБ бошлиғи майор А.Тўраев ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти номига билдирги билан мурожаат қилган.
Майорнинг билдиргисига асосан, 2021 йил 27 ноябрь куни ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва Қарши транспорт прокуратураси ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда фуқаро Д.А. Транспортда ХТБ маъмурий биносида А.Тўраев ва Ш.Қодировга 200 долларни пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Қарши транспорт прокуратураси томонидан фуқаро Д.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди