«Ўзгидромет» қишнинг дастлабки кунлари аномал илиқ об-ҳаво билан бошланишини маълум қилди. Қайд этилишича, 29—30 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли ва очиқ кун бўлиши кутилмоқда. Тушдан сўнг ҳаво 12-17 даража илиққача исийди, кечалари ҳаво ҳарорати 3-6 даража илиқни ташкил этади.
1—2 декабрь кунлари жанубий ҳудудлардан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари 6-9 даражагача илиқ, кундуз кунлари эса 17-22 даражагача илиқ бўлади. Бу декабрь ойи боши учун бўлган меъёрдан 8-11 даражага юқоридир.
Фақат 2 декабрда шимолий ҳудудларга бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
3 декабрда ҳаво массаларининг кириб келиши республиканинг қолган ҳудудларига тарқалади. Республиканинг айрим туманларида (шимолий ҳудудлар ва Фарғона вилоятидан ташқари) бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли истисно эмас. 3 декабрда ҳарорат фони нисбатан пасаяди, лекин ҳали ҳам меъёрдан юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, дам олиш куни совуқ антициклон республика ҳудудидан аста-секин чекиниб, республика бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди