00:13 / 30.11.2021
4 370

Қашқадарёда сўконғичлиги сабаб ишдан олинган собиқ ҳоким яна лавозимга қайтди

Қашқадарёда сўконғичлиги сабаб ишдан олинган собиқ ҳоким яна лавозимга қайтди
Бахтиёр Ражабов (архив фотоси).
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Қашқадарёда сўконғичлиги сабаб ишдан олинган собиқ Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабов яна катта лавозимларнинг бирида иш бошлади, дея хабар берди «Дарё» нашри.

Қайд этилишича, собиқ сўконғич ҳоким вилоятнинг собиқ раҳбари Зоир Мирзаев лавозимидан кетиши арафасида Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлаган.

«Бошқармамизда 2021 йилнинг 16 ноябрь куни янги раҳбар — Бахтиёр Ражабов иш бошлади», — дейди бошқарма ахборот хизмати раҳбари Дилшод Каромов.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ражабов вилоятнинг икки туманида — Косон ва Миришкор туманларида раҳбарлик қилишдан ташқари, вилоят ҳокими ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган. 2020 йилнинг 2 март куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Миришкор туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Ражабовга тегишли аудиоёзув тарқалди. Аудиоёзувдан маълум бўлишича, воқеа туман ҳокими ва маҳалла раислари иштирокидаги йиғилишда бўлиб ўтган.

Аудиоёзувда ҳоким йиғилиш иштирокчиларини солиқ тушумларини ўз вақтида таъминламагани учун турли сўзлар билан ҳақоратлагани ва сўккани, шунингдек, баъзиларни ургани эшитилади.

Аудиоёзув бўйича Қашқадарё вилояти ҳокимлиги муносабат билдириб, овоз ҳақиқатан ҳам Миришкор туман ҳокимига тегишли эканлигини тан олди.

Кейинроқ Бахтиёр Ражабов «Дарё» мухбири билан бўлган мулоқотда ижтимоий тармоқларда тарқалган овоз унга тегишли эканини тан олиб, мазкур қилмишини маҳалла раисининг беписанд муомаласи билан изоҳлади. «Йиғилишда сўкинганим рост, аммо ҳеч кимга қўл кўтармадим», — деганди ҳоким.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Telegram’даги канали орқали мазкур воқеага муносабат билдириб, «Ким бўлишидан қатъи назар, тубан инсон эканлигини намоён этибди», – деганди. Қашқадарё вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаев эса Миришкорнинг зўравон ҳокими вилоят номига доғ туширганини айтганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда сўконғичлиги сабаб ишдан олинган собиқ ҳоким яна лавозимга қайтди