
Фото: Shutterstock
Меҳнат кодексининг 131-моддасига асосан 8 декабр – Конституция куни байрам (ишланмайдиган) куни ҳисобланади.
“2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги президент фармонига асосан 2021 йил 31 декабр – қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган.
2022 йил 1 январ ҳам янги йил байрам (ишланмайдиган) куни ҳисобланади, 2 январ эса якшанбага тўғри келади.
Маълумот учун, президент фармонига асосан Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар