1 669
Жамоат тартибидаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати Миллий гвардияга ҳам берилади
Президент “Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Белгиланишича, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида оммавий тадбирларни ўтказишда ҳамда истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш бевосита Миллий гвардия бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
2022-2023 йилларда туман ички ишлар органлари таркибидаги конвой бўлинмалари босқичма-босқич вилоят ички ишлар органларининг бевосита бўйсунувига ўтказилиб, ягона бошқарув тизими асосида туманлараро хизмат ўташ тамойилига мувофиқ қайта ташкил этилади.
Миллий гвардия (Р.Жўраев):
- Адлия вазирлиги (Р.Давлетов) билан биргаликда бир ой муддатда жамоат тартибини сақлаш соҳасида содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати ички ишлар органлари билан бир қаторда Миллий гвардияга берилиши бўйича қонун лойиҳасини киритади;
- бир ой муддатда ҳудудларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда жамоат тартибини сақлаш фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида 2022 йилда Наманган, Фарғона, Андижон ва Сурхондарё вилоятларидаги, 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги Миллий гвардиянинг ҳарбий қисмларида муддатли ҳарбий хизматни кенгайтириш бўйича асослантирилган таклифлар киритади.
Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов, Б.Абдуллаев):
- Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳудудларнинг криминоген вазияти ва аҳоли зичлигидан келиб чиққан ҳолда туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмаларини ташкил этиш меъёрларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар тасдиқланган меъёрларга асосан маҳаллий бюджет ҳисобидан камида биттадан туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмаларини ташкил этиш чораларини кўради;
- 2022 йил 1 майга қадар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ички ишлар органлари конвой фаолиятига конвой остидаги шахсларни электрон браслетлар орқали назорат қилиш тизимини жорий этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи