13:06 / 30.11.2021
2 161

Жамоат хавфсизлиги департаментининг вазифалари белгиланди

Жамоат хавфсизлиги департаментининг вазифалари белгиланди
Президент “Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Жамоат хавфсизлиги департаменти ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинди.

Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
  • ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, комплекс таҳлил қилиш ҳамда уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;
  • жамоат тартибини сақлаш фаолиятини ташкил этиш, жамоат жойларида аҳолининг хавфсизлигини таъминлашда ички ишлар органлари куч ва воситаларини самарали бошқариш чораларини кўриш;
  • ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолиятини таъминлаш, профилактик ҳисоб ва маъмурий назоратдаги шахсларни ижтимоий мослаштириш ишларини ташкил этиш;
  • вояга етмаганлар ва ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қисми билан манзилли тарбиявий ва профилактик чора-тадбирларни самарали ташкил этиш орқали улар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;
  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, транспорт воситасини бошқаришга доир чекловларга риоя этилишини назорат қилиш;
  • озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этишни таъминлаш, пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворини назорат қилиш, ижтимоий мослаштириш ва қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш ишларини ташкил этиш.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Б.Абдуллаев зиммасига жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги жорий этилаётган бошқарув тизимини самарали йўлга қўйиш ҳамда Департаментнинг асосий вазифалари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини ташкил этиш бўйича шахсий жавобгарлик юкланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жамоат хавфсизлиги департаментининг вазифалари белгиланди