Тиббиёт муассасаларида ҳали-ҳануз ортиқча оворагарчиликлар барҳам топгани йўқ. Шифокорлар қабулига кириш учун беморлар баъзан соатлаб навбат кутишига тўғри келмоқда. Чунки соҳа ходимлари зиммасидаги юкламалар кўп. Уларнинг аксарияти қоғозбозлик билан боғлиқ, дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ тиббиёт ходимлари билан ўтказилган учрашувда ана шундай ҳолатлар муҳокама қилиниб, амалиёт учун фойдали бўлмаган, ортиқча оворагарликларни келтириб чиқараётган ҳужжат ва ҳисобот шаклларини қайта кўриб чиқиш ҳамда қисқартириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Маълум бўлишича, тиббиёт муассасалари шифокор ва ҳамширалари ҳозир 26 турдаги журналлар, 33 турдаги ҳисобот шакллари ҳамда беморларга бериладиган ўнлаб турдаги бланкаларни тўлдиришга мажбур бўлмоқда.
Масалан, «Тиббиёт ходимларининг жароҳат ҳолатларини қайд қилиш журнали»га нохуш вазиятлар юз бермаса, ойлаб, ҳатто йиллаб эҳтиёж бўлмаслиги мумкин. Лекин ҳамшира ана шу ҳужжат турига ҳар куни «Бугун кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлмади» деган мазмундаги қайдларни киритиб бориши шарт.
Ваҳоланки, шифокорнинг энг асосий вазифаси одамларга шифо улашишдан иборат. У бунинг учун ҳар бир беморга ўртача 15 дақиқа вақт ажратиши керак. Бироқ амалда шундан маълум қисми ҳужжат тўлдиришга сарфланмоқда.
Бирламчи бўғин ходимлари «Амбулатор-поликлиника муассасасига келганларни қайд этиш журнали» ҳам ортиқча, деган фикрда. Негаки, аҳоли жуда кўп мурожаат қилган паллаларда қабул бўлими ҳамширасининг мазкур журнални тўлдириб ўтириши узундан узоқ навбатларни юзага келтиради. Бу эса одамларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Қолаверса, беморлар қабул бўлимидан рўйхатдан ўтгач, шифокор ҳузурига кириш учун яна рўйхатга ёзилиши зарур.
Ушбу ҳолатларни бартараф этиш учун айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.
Жараён якунлангач, чиқариладиган хулосалар нафақат тиббиёт ходимлари, балки аҳоли учун ҳам фойдали бўлишига инончимиз комил. Шунда шифокор ва ҳамширалар асосий вақтини ҳисоботу ҳужжатлар тўлдиришга эмас, балки беморларни даволашга йўналтириш имконига эга бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи