22:16 / 30.11.2021
3 982

Аёл «Mercedes» автомобилини Тошкент шаҳар ҳокимлигига совға қилди

Аёл «Mercedes» автомобилини Тошкент шаҳар ҳокимлигига совға қилди
Фуқаро Латипова Зиёда Баҳромовна ўзига тегишли Mercedes-Benz S500 Hybrid русумли автомобилни Тошкент шаҳар ҳокимлигига беғараз тақдим этди.

Шаҳар ҳокимининг 30 ноябрдаги қарори билан фуқаронинг таклифи маъқулланди ва автомобил ҳокимлик балансига қабул қилинди. E-qaror платформасига жойланган ҳужжатга Telegram'даги “Ҳоким қарори” канали эътибор қаратди.

Қарорда автомобил қора рангда экани, “01 M 798 HM” давлат рақам белгисига эгалиги қайд этилган; ишлаб чиқарилган йилига аниқлик киритилмаган.

Ҳам бензин, ҳам электр зарядида ҳаракатланувчи Mercedes-Benz S500 гибрид модели 2014 йилдан сотувга чиққан.

Avtoelon.uz сайтига 30 ноябр куни жойланган эълонда 2021 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz S 500 русумли автомобил 223 минг еврога нархланган. Эълон муаллифи ўзини Mercedes-Benz'нинг расмий дилери деб таништирган.

Пойтахт ҳокимининг қарорига асосан, ҳокимликнинг ишлар бошқармасига машинани техник кўрикдан ўтказиб, ундан самарали фойдаланиш чораларини кўриш топширилган.

Шаҳар молия бошқармасига бу автомобилни сақлаш харажатларини 2022 йилги маҳаллий бюджетга киритиш вазифаси юклатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аёл «Mercedes» автомобилини Тошкент шаҳар ҳокимлигига совға қилди