22:55 / 30.11.2021
1 611

“Captiva” хатлангач, қарздорлик тўланди

“Captiva” хатлангач, қарздорлик тўланди
Мажбурий ижро бюроси Хива туман бўлими иш юритувида бўлган қарздор корхонадан, давлат фойдасига 77,6 млн сўм давлат божи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиниб қарздорга иҳтиёрий муддат берилиб, қарор нусхаси юборилиб, қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида, Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган.

Бироқ қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлсада, ушбу қарздорликларни бартараф қилиш чораларини кўрмаган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “Captiva” русумли автотранспорт воситаси хатланди. Шундан кейин қарздор ўзига тегишли бўлган транспорт воситасидан айрилиб қолишини билиб, 77,6 млн. сўм қарздорликларини тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Captiva” хатлангач, қарздорлик тўланди