09:44 / 01.12.2021
1 876

«Толибон» вакиллари Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди

«Толибон» вакиллари Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди
Фото: ТИВ матбуот хизмати.
30 ноябр куни Ўзбекистон Президентининг Aфғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Кобул шаҳрига ташриф буюриб, Aфғонистон Муваққат ҳукумати вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти, Ташқи ва Ички ишлар, Жамоатчилик, Энергетика ва Иқтисодиёт вазирликларида музокаралар олиб борилди. Мамлакатдаги мавжуд вазият, Aфғонистон халқига инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги саъйи-ҳаракатлар, энергетика ва транспорт соҳаларида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, дейилади хабарда.

Aфғонистон томони Ўзбекистон ташаббуси билан бошланган Сурхон – Пули-Хумри электр узатиш линияси ва Мозори Шариф-Кобул-Пешовар темир йўли қурилиши каби инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни имкон қадар тезроқ бошлашга тайёрлигини тасдиқлади. Бу лойиҳалар мамлакатни минтақавий жараёнларга босқичма-босқич жалб этишнинг асосий омилига айланган интеграция ва ўзаро боғлиқликка хизмат қилади.

Aфғонистон Муваққат ҳукумат вакиллари Шавкат Мирзиёевга ушбу синовли дамларда афғон халқини фаол қўллаб-қувватлаётгани, мамлакатда тинчлик ва осойишталик ўрнатилишига кўрсатаётган ёрдами, янги ҳукумат томонидан афғон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган қаратилган саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдирди.

Aфғонистон вакиллари Ўзбекистон томонини Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатларига, умуман, бутун дунёга заррача таҳдид ҳам ҳеч қачон ушбу давлат ҳудудидан келмаслигига ишонтирди.

Aфғонистоннинг янги ҳукумати Ўзбекистон билан биргаликда икки мамлакат халқларининг буюк аждодлари – Aлишер Навоий (Ҳирот), Заҳириддин Бобур (Кобул), Aбу Райҳон Беруний (Ғазна) ва Бобораҳим Машраб (Таҳор) қўним топган масканларда ободонлаштириш ишларини олиб боришга тайёрлигини билдирди. Мамлакат мактаблари ва олий ўқув юртларида ўзбек тилини ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Толибон» вакиллари Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди