18:20 / 01.12.2021
4 285

Олимлар қайси спорт тури кексаликда ақли заифлик келтириб чиқаришини аниқлашди

Олимлар қайси спорт тури кексаликда ақли заифлик келтириб чиқаришини аниқлашди
Орттирилган ақли заифликка ва сурункали энцефалопатияга кўп ҳолларда контактли спорт тури билан шуғулланадиган ва мунтазам равишда бошидан зарба оладиган спортчилар мойил бўлиши аниқланди. Бу ҳақда АҚШ Бостон университети олимларининг Neurology журналида чоп этилган тадқиқотида маълум бўлди.

Мутахассислар гуруҳи "оқ модданинг гиперинтенсивлиги" деб аталадиган мия шикастланишининг белгиларини ўрганиб чиқишди. Улар мия тасвирларида ёрқин доғлар сифатида пайдо бўлиши аниқланди. Таҳлил давомида олимлар гиперинтенсивлик зоналари сони ва кичик томир касалликларининг намоён бўлиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга муваффақ бўлишди.

Тадқиқотчилар жароҳатга мойиллили бўлган фаолият билан шуғулланган инсонларнинг МРТмаълумотларини солиштирдилар. Аниқланишича, ана шундай касалликка чалинганларнинг 90%и - ҳаёти давомида американча футбол билан шуғулланган. Қолганлар эса оддий футбол ўйнаган, бокс билан шуғулланган ёки қуролли кучлар сафида хизмат қилган. Қайд этилишича, инсонларнинг аксарияти ўлимидан олдин деменциядан, 71 фоизи эса сурункали травматик энцефалопатиядан азият чеккан.

Аввалроқ Германиянинг Геттинген ва Мюнхен университетлари олимлари қонда махсус биологик белгиларни аниқлаган эди. Уларнинг ортиб бораётган - билвосита яқинлашиб келаётган акли заифлик белгиларини кўрсатган.

Орттирилган ақли заифлик - деменция деб аталади. Бу илгари олинган билим ва амалий кўникмаларнинг йўқолиши билан когнитив фаолликнинг доимий пасайиши бўлиб, асосан ҳолат кекса одамларда кўп кузатилади.

Дунё бўйлаб шифокорлар ҳар йили ақли заифликнинг 10 миллионга яқин янги ҳолатларини қайд этишади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар қайси спорт тури кексаликда ақли заифлик келтириб чиқаришини аниқлашди