Фото: «Дунё» АА
Ўзбекистоннинг AҚШдаги элчиси Ж.Вахабов «Facebook» компанияси бўлими директори Энди О'Коннелл билан учрашиб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболларини муҳокама қилди.
Интернетда, хусусан, «Facebook», «Instagram» ва «WhatsApp» платформалари орқали экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
О'Коннелл Ўзбекистонда давлат идоралари очиқлиги ва сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Aмерика компанияси Ш.Мирзиёевдан мамлакатдаги «Facebook» платформаси ва бошқа платформаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдор.
Бундан ташқари, «Facebook» АТ-мутахассисларини тайёрлашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Ўзбекистондаги ҳар бир қизиқувчи талаба махсус яратилган веб-саҳифа орқали амалиёт ўташ учун ариза топшириши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи