Тошкентда ўзганинг Damas’ини олиб қочишга уринган 14 ёшли болага жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, 29 ноябрь куни тунги соат 03:30 ларда Учтепа тумани 13-мавзе 8-уй олдида бўлган номаълум шахс 40 ёшли Р.О.га тегишли бўлган Damas’ни қаровсиз ҳамда калити ўт олдириш жойида қолдирилганидан фойдаланиб, унинг олд эшигини темир линейка ёрдамида очган.
Сўнг машинани ўт олдириб, ортга 5 метр ҳайдаган вақтида ушбу шовқин-сурондан уйғониб қолган автомашина эгаси кўчага шошилиб чиқиб, автомашина ўчиб қолганидан фойдаланиб, қонунбузарни ушлаган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган.
Олиб борилган терговга қадар текширув натижасида Damas’ни олиб қочишга уринган шахс Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи вояга етмаган 14 ёшли Т.Ж. экани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи