10:30 / 02.12.2021
2 000

Captiva қарздорлик эвазига хатланди

Captiva қарздорлик эвазига хатланди
Мажбурий ижро бюроси Бўстонлиқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро судининг 10.06.2021 йилдаги 2-1102-2104/4000-сонли ижро варақасига асосан қарздор корхонадан ундирувчи давлат фойдасига 920 000 000 сўм солиқ қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва шу кунинг ўзида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган бўлиб олинган жавоб хатларига кўра қарздорнинг ташкилотнинг номидаги “Captiva” русумли автотранспорт воситаси рўйхатга олинганлиги аниқланган.

Шунингдек, Қонуннинг 21,48,87-моддаларига асосан қарздор корхонанинг барча ҳисоб рақамларига давлат ижрочисининг қарори билан банд солинган ҳамда инкассо топшириқномаси ижро қилишлик учун юборилган.

Шунингдек, қарздорнинг ижро хужжатида кўрсатилган манзили яъни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Мустақиллик кўчасига чиқилганда, қарздор ташкилот фаолият кўрсатмаслиги аниқланган ва шу хақида тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

Мазкур ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида қарздорга тегишли бўлган “Captiva” русумли автотранспорт автотранспорт воситаси Тошкент шахар Юнусобод туман ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида давлат ижрочилари томонидан холислар иштирокида хатланиб, жарима майдонига қўйилган.

Ҳозирда мазкур автотранспорт воситасини реализатция қилиш чоралри кўрилоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Captiva қарздорлик эвазига хатланди