«Ўзбекнефтгаз» 2022 йилдан бошлаб Аи-80 бензинидан босқичма-босқич воз кечишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди. «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Аи-80 ўрнига Аи-92 бензин ишлаб чиқаришга ўтиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Ушбу режа «Газпромнефть»га қарашли «Газпромнефть — Industrial Innovations» компанияси билан музокаралар чоғида муҳокама қилинган. Учрашув «Марказий Осиёнинг нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси — 2021» 8-халқаро конференцияси доирасида бўлиб ўтган.
Мулоқот давомида томонлар Россия компанияси томонидан ишлаб чиқилган ароформинг технологиясидан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилган. Ароформинг енгил бензин фракцияларини катализатор ёрдамида метанол билан реакцияга кириштириб, юқори октанли бензин олиш имконини беради.
Spot’нинг қайд этишича, мазкур технология ёрдамида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида юқори октанли ёқилғи, хусусан, Аи-92 бензин ишлаб чиқариш кенгайтирилади. Бу Аи-80 бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш имконини беради.
Учрашув якунлари бўйича «Ўзбекнефтгаз» Россия компанияси билан бир қатор шартномалар имзолаган. Жумладан, «Газпромнефть — Industrial Innovations» илмий-тадқиқот маркази технологик жараённи амалга ошириш учун зарур илмий-тадқиқот ишларини олиб боради.
Шунингдек, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ароформлаш қурилмасини яратиш бўйича техник-иқтисодий асослаш ҳам кўриб чиқилади. Лойиҳанинг тахминий қуввати йилига 20 минг тонна бензинни ташкил этади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи