Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманлараро судининг 12.11.2009 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор А.Умаровдан М.Умарова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, ижро хужжати Бюронинг Яшнобод туман давлат ижрочиси Ч.Халикова томонидан қўзғатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатларини ўтказиш жараёнида, қарздор ота ундирувчи М.Умарова билан ижро варақа чиққанидан то ҳозирги кунга қадар биргаликда умумий рўзғор юритмаган, шу сабабли яраштирув ишлари юзасидан тарғибот тадбирлари қолаверса туман Бандликка кўмаклашиш Маркази ходимлари билан ишга жойлаштириш ишлари олиб борилган, қарздор отага ишга кириш учун тегишли йўлланма берилишига қарамай қарздор ишлашни ҳоҳламаган.
Қарздор А.Умаров юқорида кўрсатилган суднинг ижро варақасига биноан моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган шахсни моддий таъминлаб туриши учун М.Умарова фойдасига алимент маблағларини тўлаб бориш унинг мажбурияти эканлигини билсада, бироқ у 2016 йилнинг февраль ойидан 2021 йилнинг февраль ойига қадар 60 ой учун жами 27.326.934 сўмлик маблағларни тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабаби 11.02.2021 йилда Яшнобод туман маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
А.Умаров маъмурий жазога қўлланилганидан кейин ҳам бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, М.Умарова фойдасига вояга етмаган шахсни моддий таъминоти учун ижро варақасига асосан ундирилиши лозим бўлган маблағларни муддатда тўлашдан бўйин товлаб келганлиги учун яна алимент қарздорлиги вужудга келган.
Юқоридагиларга асосан, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ҳукмига кўра қарздорга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, бир йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи