Халқаро Condé Nast Traveler нашри 2022 йилда ташриф буюриш учун дунёнинг энг яхши 22 та жойи ҳақида маълумот берди.
Аҳамиятли жиҳати мазкур рўйхатда Ўзбекистон ҳам қайд этилган.
Сайтда таъкидланишича, жорий йил коронавирусга қарши вакцина бутун дунё бўйлаб қўлланилиб, мамлакатлар ўртасидаги чегаралар аста-секин очилди. Бу эса келгусида дунё бўйлаб саёҳат учун энг яхши масканлар рўйхатини қайта тузиб чиқишга сабаб бўлди.
Айтилишича, ушбу рўйхатни тузишда ўша жойдаги таомлар, тарихий обидалар ва бошқа ҳордиқ чиқариш учун муҳим омиллар ҳисобга олинган. Condé Nast Traveler ушбу жиҳатлар асосида 2022 йилда ташриф буюриш учун энг яхши деб топилган 22 масканни эълон қилган.
Рўйхатда Сингапур, Индонезия, Италия, Англия, Испания, Канада каби давлатлар қаторида Ўзбекистоннинг ҳам номи келтирилган. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги бир қатор диққатга сазовор жойлар ҳақида маълумот берилган. Шу кунларда фойдаланишга топширилиши кутилаётган янги аэропорт, 2012 йилда йўлга қўйилган тезюрар поездлар қатнови, 22 қаватли “Samarqand Regency” беш юлдузли меҳмонхонаси ва яна бир қатор жойлар саёҳатчиларга тавсия этилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи