12:36 / 03.12.2021
2 002

Қандай маҳсулотларда фитостерин мавжуд ва улар нима учун фойдали?

Қандай маҳсулотларда фитостерин мавжуд ва улар нима учун фойдали?
Фото: Harper’s Bazaar
Юрак соғлиғига бепарво қарамаслик керак. Юрак-қон томир касалликлари ҳали ҳам ўлимлар сони бўйича биринчи ўринда туради, шунинг учун ёш ва бутунлай соғлом ҳолатда ҳам уларнинг олдини олиш ҳақида ўйлаш керак. Қондаги холестериннинг юқори даражаси юрак касалликлари учун асосий хавф омилларидан биридир.

Агар холестерин даражаси аллақачон меъёрдан юқори бўлса, бу муаммони шифокор билан ҳал қилиш керак. Холестерин нормал бўлса, фитостеринлар салбий ўзгаришларнинг олдини олишга ёрдам беради ва бу даражани сақлаб қолади.

Фитостеринлар ёки ўсимлик стероллари холестерин билан боғлиқ бўлган молекулалар оиласидир. Улар кўп ўсимликларда мавжуд ва холестерин каби ҳужайра мембраналарининг асоси ҳисобланади. Фитостеринлар зарарли холестериннинг сўрилишига тўсқинлик қилади, бунинг натижасида унинг қондаги концентрацияси пасаяди, шунингдек, юрак-қон томир касалликлари хавфи камаяди.

Фитостеринларга бой маҳсулотлар:
ёнғоқлар – писта, макадамия, бодом, кажу, ерёнғоқ, фундук;
уруғлар – қовоқ ва кунгабоқар;
мевалар – ананас, апельсин, банан, олма, ўрик;
сабзавотлар – брокколи, яшил ловия, карам, картошка ямс, селдерей, гулкарам, кўкатлар;
дуккаклилар – нўхат, ясмиқ, соя;
ёғлар – зайтун, арган, кунгабоқар.


Ичакларда фитостеринлар қон оқимига сўрилиши керак бўлган маълум ферментлар учун холестерин билан рақобатлашади. Маҳсулотлардан қанча кўп фитостерин олинса, улар холестериндан шунчалик кўп ферментларни чиқариб ташлайди. Натижада унинг қондаги концентрацияси пасаяди. Табиий фитостериннинг миқдори истеъмол қилинаётган маҳсулотларда унчалик юқори эмас. Аммо холестерин даражасини назорат қилишда ёрдам бериши учун иложи бўлса, ратисонга юқорида келтирилган маҳсулотларнинг барчасини киритиш лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қандай маҳсулотларда фитостерин мавжуд ва улар нима учун фойдали?