Зироат Мирзиёева Қашқадарёдаги мактабда бўлди

Фото: «yuz.uz»
«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида 17-сонли ногиронлиги бор болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлди.
Бу ерда фонд кўмагида «Замин Эдусатион» информатика синфи замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Шунингдек, «Замонавий ёрдамчи асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш» лойиҳаси доирасида 24 та фронтал ва 12 та якка тартибдаги ўқув хонасига замонавий ФМ тизимлари ўрнатилди.

«Мен эшитяпман!» лойиҳаси доирасида Қаршидаги мактабнинг барча ўқувчилари диагностикадан ўтказилди ва 413 нафар ўқувчига 2 тадан замонавий рақамли эшитиш аппарати топширилди.
«Бизнинг барча ҳаракатларимиз сизнинг эртанги кунингиз учун бўляпти. Мақсадимиз аниқ – чуқур билим олинг, билимларингизни ҳаётда қўлланг ва жамиятда ўз ўрнингизни топинг. Умид қиламанки, сиз илм йўлида ҳеч қандай тўсиқларга учрамайсиз. Келажакда катта зафарларга эришасиз», — дея таъкидлади Зироат Мирзиёева.

- #Зироат Мирзиёева
- #Қашқадарё вилояти
- #Ногиронлар учун
- #Ихтисослаштирилган мактаб
- #Замонавий технологиялар
- #Билим олиш
- #Ўқувчилар учун
- #Эшитиш Аппарати
- #Замин Эдюкейшн
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…