
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор корхонадан ундирувчи “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат корхонаси фойдасига жами 1 млрд. 446 млн. сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Зафаробод туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилади.
Қарздор томонидан ижро хужжатида кўрсатилган қарздорлик сўммаси ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор корхона томонидан ундирувчи “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат корхонаси фойдасига жами 1 млрд. 446 млн. сўм тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати ижроси амалда Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан иш юритишдан тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар