10:16 / 05.12.2021
2 025

Наманганда 15 ёшли қизлар ўзганинг кир машинасини жабрланувчининг уйидаёқ сотиб юборди

Наманганда 15 ёшли қизлар ўзганинг кир машинасини жабрланувчининг уйидаёқ сотиб юборди
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида уч нафар қиз ўзгага тегишли кир ювиш машинасини сотиб юборди, деб хабар беради Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, 25 ноябрь куни соат 14:00 дан 16:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Тўрақўрғон туман «Туркистон» МФЙда яшовчи А.Д.нинг (46 ёшли) яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, айвонда бўлган, нархи 1,5 миллион сўмлик Artel кир ювиш машинасини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «Г» банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳодиса жойида гувоҳлар сўроқ қилинганда, воқеа содир бўлган вақтда жабрланувчининг яшаш хонадони олдида оқ рангли «ВАЗ-21011» автомашинаси ва 3 нафар аёлни кўрганини билдирган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида видеокузатув мосламалари ёрдамида «ВАЗ-21011» автомашина фуқаро М.Н.га тегишли экани аниқланган. У ўғирланган кир ювиш машинасини Янги Наманган тумани «Гулистон» МФЙда яшовчи К.О.га (15 ёшли) С.М., З.Д. ва Р.Ж.лардан 500 минг сўм эвазига сотиб олганини маълум қилган. Кир ювиш машинаси ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича вояга етмаган С.М., З.Д. ва Р.Ж. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоячи ва қонуний вакиллари иштирокида сўроқ қилинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда 15 ёшли қизлар ўзганинг кир машинасини жабрланувчининг уйидаёқ сотиб юборди