18:08 / 06.12.2021
2 868

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушланди

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушланди
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушланди. Бу ҳақда маҳкама хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, А.Т. Олмалиқ ихтисослаштирилган прокурори лавозимида ишлаган пайтида, 2020 йил октябрь ойларида ўзига таниш бўлган қурилиш корхонаси раҳбари Д.А.ни Олмалиқ шаҳридаги 11-сонли ётоқхонани реконструкция қилиш бўйича қонуний ўтказилган тендерда қурилиш корхонаси гўёки унинг ёрдами билан ғолиб чиққанига ишонтирган ва моддий рағбат талаб қилиб келган.

Шундан сўнг, ҳозирда Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётган ва жорий йил 22 ноябрдан меҳнат таътилида бўлган А.Т. жорий йил 5 декабрь куни соат 22 ларда Миробод туманида жойлашган "Мустафо" ресторанида Д.А.дан гўёки тендерда ютишига ёрдам қилгани учун 29 минг АҚШ долларини олганида ашёвий далиллар билан ушланган”, дейилади маълумотда.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан А.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Хабарда айтилишича, гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушланди