08:53 / 07.12.2021
2 718

Қайси янги йил таомлари зарарли?

Қайси янги йил таомлари зарарли?
Янги йил дастурхонидаги қандай таомлар ҳазм қилишга кучли таъсир қилиши мумкин? Гастроэтеролог, диетолог, тиббиёт фанлари номзоди Ирина Бережная бу ҳақда RT га берган интервьюсида маълум қилди.

Шифокорнинг фикрича, Янги йил дастурхонидаги хавфли таомлар - бу таркибида кўп миқдорда ёғли қўшимчалар бўлган салатлардир.
Таркибида майонез бўлган таомлар организм учун фойдали эмас. Биз севиб истеъмол қиладиган оливье салати ҳам организм учун етарлича хавфли, ҳазми оғир таомлар сирасига киради” – дейди Бережная.

Ошқозон, жигар фаолиятига нафақат салатлар, балки майонез, пишлоқ, ёнғоқ қўшилган ҳар қандай таом ёмон таъсир қилиши мумкин. Қовурилган гўшт эса организмни батамом “қийнаб қўяди”.

Гастроэнтеролог таркибида ҳазми енгил маҳсулотлар бўлган салатлар, газакларни истеъмол қилишни тавсия қилди. “Оғир” таомларни эса Янги йилнинг биринчи кунлари истеъмол қилган маъқул.

Агар шундай қилсак, организмга анча фойдали ва хавфсиз бўлади. Кам миқдорда таом истеъмол қилсак, организм кўтара олади. Шуни ёдда тутиш керакки, одатда тунги соат 12 дан сўнг овқатланишни бошлаймиз ва деярли жисмоний ҳаракат қилмаймиз”- дея хулоса қилди гастроэнтеролог.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қайси янги йил таомлари зарарли?